Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради

15:46 24 Август 2018 Спорт
339 0

Хабарингиз бор, кеча Индонезияда давом этаётган навбатдаги Осиё ўйинлари доирасида футбол мусобақалари нимчорак финалининг 4 та учрашуви бўлиб ўтди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Гонконгни мағлуб этиб, чорак финалга чиққан эди.

Вакилларимиз мазкур босқичда Эронни мусобақадан чиқариб юборган Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушади. Учрашув 26 август куни бўлиб ўтади. Чорак финалнинг яна бир жуфтлиги Сурия ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўртасида кечади.

Бугун чорак финалнинг барча иштирокчилари ҳам маълум бўлади. Улар қуйидаги баҳслар ғолибларидир:

Хитой – Саудия Арабистони 14:00
Индонезия – БАА 14:00
Малайзия – Япония 17:30
Бангладеш – КХДР 17:30


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар