Ўзбекистон терма жамоаси Adidas билан шартнома имзолади

10:48 05 Сентябр 2018 Спорт
341 0

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Германиянинг Adidas компанияси билан 2 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манба “Халқ сўзи Online“га маълум қилди.

Янги шартномага мувофиқ, бундан буён Ўзбекистонинг барча ёшдаги эркаклар ва аёллар терма жамоалари айнан шу бренд либосларида майдонга тушишади.

Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоасининг Adidas либослари дизайни ҳам маълум бўлган. У қуйидаги кўринишда бўлиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар Ўзбекистон терма жамоалари Испаниянинг Joma фирмаси томонидан тақдим этилган либосларда майдонга тушиб келишарди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар