“Ўзбекистон темир йўллари” ички йўналишлар учун чипталар нархини оширмоқчи

18:11 13 Июнь 2018 Иқтисодиёт
187 0

“Ўзбекистон темир йўллари” давлат ичидаги йўналишлар учун чипталар нархини оширмоқчи.

Бу ҳақда Podrobno.uz темир йўл компаниясидаги манбага асосланиб хабар берди. Айни пайтда тарифларни ошириш масаласи Молия вазирлигида муҳокама қилиняпти.

Тахминларга кўра, оддий поездлар учун чипта қиймати 5-10, “Афросиёб” поездлари учун эса 10-15 фоиз қимматлашади.

“Умуман олганда, ҳозир аниқ рақамлар ҳақида бир нарса дейиш қийин, сабаби янги тарифларни муҳокамадан ўтказиш ва ишлаб чиқиш жараёни кетмоқда”, дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Халқ сўзи”-“Народное слово” газеталари таҳририяти ишга таклиф қилади

“Халқ сўзи”-“Народное слово” газеталари таҳририяти таржимон-журналистларни ишга таклиф қилади.

30 Май 2018