“Ўзбекистон темир йўллари” байрам кунлари яна қўшимча поездларни йўлга қўйди

18:39 28 Август 2018 Иқтисодиёт
206 0
Фото: “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 2018 йил 31 август ҳамда 1,2,3,4,5 сентябр кунлари ҳаракат жадвалидан ташқари қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ “Халқ сўзи“га маълум қилди.

"Мустақиллигимизнинг 27 йиллигини муносиб тарзда нишонлаш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида юртимиз аҳолиси ва сайёҳлар учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 2018 йил 31 август ҳамда 1,2,3,4,5 сентябр кунлари ҳаракат жадвалидан ташқари қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди.

Қўшимча йўлга қўйиладиган поездлар ҳаракат жадвали хақидаги маълумотларни railway.uz райсмий сайтидан ҳамда жойлардаги темир йўл кассаларидан билиб олишингиз мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар