Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тожикистон президенти билан учрашди

16:56 20 Май 2019 Жамият
578 0

2019 йилнинг 17 май куни Душанбе шаҳрида амалий ташриф билан бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон томонидан қабул қилинди.

Вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон раҳбари ва биродар тожик халқига илиқ саломларини ва эзгу тилакларини етказди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Тожикистон пойтахтида ўтказилган “Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда кўрилган муаммоларнинг долзарблиги қайд этилди.

Учрашувда икки томонлама даражадаги ва халқаро шакллардаги Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тожикистон Президенти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббусларини юқори баҳолади ва давлатимиз раҳбарига энг эзгу тилакларини етказиб қўйишни сўради

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?