Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди

15:41 22 Август 2019 Жамият
78 0

2019 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейлни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Учрашувда икки томонлама муносабатлар, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар бугунги кунда кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари жўшқин ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар. Бунга турли даражадаги фаол мулоқотлар йўл очди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил май ойида Вашингтон шаҳрига расмий ташрифи ва Президент Дональд Трамп ҳамда АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали аъзолари билан бўлиб ўтган музокаралар ҳал қилувчи воқеа бўлди.

АҚШ билан инвестиция, мамлакатни иқтисодий ва технологик модернизация қилиш учун технологиялар ва илғор АҚШ тажрибасини жалб қилишдир соҳасида яқин ҳамкорлик Ўзбекистон учун муҳим устувор йўналиш эканлиги таъкидланди.

Учрашувда маданий-гуманитар соҳадаги конструктив алоқаларни чуқурлаштириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро манфаатли барча соҳаларда муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қатъий содиқ эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

Девид Ҳейл Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни юксак баҳолади ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда, шу жумладан таълим алмашувини фаоллаштиришда кўмак беришга АҚШ томони тайёрлигини тасдиқлади.

Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Музокараларда АҚШ Элчиси Даниел Розенблум иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019