Ўзбекистон ташаббусларини Вашинтондаги расмийлар илиқ кутиб олишаяпти 

17:21 11 Апрель 2018 Сиёсат
1790 0

Яқинда дастурларимизнинг бирига “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасида рўй бераётган янгиликларни, ўзгаришларни АҚШ, Ғарб аҳли қандай баҳолайди?” деган савол келиб тушди. Умуман, сўнгги пайтларда бундай мурожаатлар тез-тез янграмоқда.

Узоқ давр мобайнида Ўзбекистон, дейилганда Вашингтонда инсон ҳуқуқлари бўйича салбий қараш мавжуд эди. Бугунги кунга келиб, Америка расмийлари билан гаплашганимизда ва улардан “Ўзбекистонда янги раҳбар иш бошлаганига бир йилдан зиёд вақт бўлди, ҳозирги ислоҳотларни қандай баҳолайсиз?” дея сўраганимизда, улар амалга оширилаётган ишларни “Умидга, оптимизмга тўла”, деб баҳолашмоқда. Ўзбекона таъбир билан айтганда, бу муносабатларга кўз тегмасин, деган маъно мужассам. Яъни “Мана шу ижобий тўлқин, ўзгаришлар жараёни давом этаверсин, орқага қадам ташланмасин ҳамда Ўзбекистон дунё ва ўз халқи учун очилаверсин” мазмунидаги муносабатларни эшитаяпмиз.

Ўтган бир йилдан ортиқ муддатда Ўзбекистонда 25 га яқин сиёсий маҳбус озод қилинди. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси расмий равишда баёнотлар бериб, Ўзбекистон Ҳукуматининг бундай ташаббусларини олқишламоқда. Ва ҳозир ким билан гаплашманг, “Ўзбекистонда қонун устуворлиги таъминланиши учун олға қадамлар ташланаверсин, туб муаммоларга қарши кураш кучаяверсин”, деган фикрларни билдирмоқда.

Умуман олганда, Ўзбекистон ташаббусларини Вашинтондаги расмийлар илиқ кутиб олишаяпти.

Навбаҳор ИМОМОВА,
«Америка овози» мухбири.
“Халқ сўзи” учун.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019