Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистондаги тинчлик учун халқаро мулоқот майдони ташкил этилди   

15:15 27 Март 2018 Сиёсат
735 0

“Ўзбекистон”  халқаро анжуманлар саройида 27 март куни “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида халқаро конференция бошланди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мазкур конференция нафақат минтақа давлатлари, балки бутун дунёда катта қизиқиш уйғотди. Унда иштирок этиш учун мамлакатимизга АҚШ, Россия, Хитой, Туркия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлардан нуфузли делегациялар ташриф буюрди.

Халқаро экспертлар, сиёсатшунослар конференция жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда. АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Россия, Япония ва Марказий Осиё мамлакатларининг етакчи телеканаллари, ахборот агентликлари ва нашрлари анжуман тадбирларини кенг ёритмоқда.

Халқаро конференцияда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини ҳам чиқиш қилди. Шундан сўнг, БМТ Бош котиби Антониу Гуттеришнинг видеомурожаати намойиш қилинди. 

Давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича Ўзбекистон позициясини баён қилган, бу борада амалий таклифларни илгари сурган эди.  Тошкент халқаро конференцияси Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича муҳим сиёсий жараёндир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар