Ўзбекистон - тарихда илк маротаба Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони!

15:54 03 Декабрь 2018 Спорт
581 0

Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган бўлган ақл-идрок соҳиблари ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси якунланди.

Кеча ҳамюртларимиз сўнгги, тўққизинчи тур доирасида Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди ва 2,5 : 1,5 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа вакилларимиз 9 тур якунига кўра фахрли олтин медалга эга чиқдилар. Шахматчиларимиз мусобақа давомида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша, Молдова каби терма жамоаларни мағлуби этишди. Битта турда америкалик рақибларга имконият бой берилди. Шахмат Олимпиадасида юртимиз шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова ҳимоя қилди. 

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси аввал бундай натижа кўрсатмаган. Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг мазкур олтин медали ўзбек шахмати тарихида дастлабкисидир.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019