Ўзбекистон – Сурия ўйини чипталари бугундан сотувга чиқарилди

15:54 29 Август 2018 Жамият
333 0

Ўзбекистон – Сурия ўртоқлик ўйинлари чипталари 29 августдан сотувга чиқарилди. Маълумки, 6 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин “Миллий” стадионда соат 20:00да бошланади.

ЎФА расмий сайтининг хабар беришича, ушбу ўртоқлик ўйини учун чипталар 29 августдан бошлаб сотувга чиқади. Чипталар нархи тоифасига қараб 20 минг, 25 минг ва 50 минг (CIP) сўмни ташкил қилади.

Чипталарни мухлислар “Миллий” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Шунингдек, футбол ишқибозларига қулайлик яратиш мақсадида одам кўп йиғиладиган жойлар - бозорлар, савдо мажмуалари олдида сайёр кассалар ташкил қилиниши режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар