Ўзбекистон солиққа тортиш рейтингида 64-ўринни банд этди

10:59 25 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
549 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон PwC ва Жаҳон банки ҳамкорлигида амалга оширилган 2019 йил солиққа тортиш рейтинги (Paying Taxes 2019) тадқиқотларида 64-ўринни эгаллади.

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистонда умумий солиқ ставкаси 32,1% ташкил қилади, бу эса компания даромадида солиқ, кирим ва тўловларининг солиштирма ҳажми саналади. Агар ушбу кўрсаткични бошқа юрисдикциялар билан солиштирса, улар Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича ўртадан паст саналади (32,8%), шунингдек Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари кўрсаткичидан ҳам паст саналади (40,2%).

Солиқ қонунчилигига мувофиқлик учун йиллик вақт ҳажми нисбатида Ўзбекистон кўрсаткичи (181 соатни) ташкил қилиб, у Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларига ён босади(162 соат), аммо шу билан бирга аксарият Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларини ортда қолдиради (ҳудуд бўйича ўртача кўрсаткич — 220 соат).

Яна бир таққослама кўрсаткич бу йиллик солиқ тўлови бўлиб, ушбу кўрсаткич Ўзбекистон учун 10 та тўловни ташкил қилади. Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари учун ушбу кўрсаткич 16 та тўловни, Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари учун — 11 та тўлов. Ўртача жаҳон кўрсаткичи йиллик 24 та тўловни ташкил қилади.

Тадқиқотга кўра, дунёнинг 163 мамлакати ҚҚС тизимини қўллайди. ҚҚСни қайтариш бўйича энг яхши кўрсаткич Европа Иттифоқи мамлакатларида, бу эса уларни Марказий Америка, Ўрта Шарқ ва Осиё-Тинч-океани ҳудудларидан ажратиб туради.

Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатлари ТОП учлигига Сербия — 91,1, Молдова — 90,8 ва Украина — 86 кирган бир вақтда Ўзбекистон кўрсаткичи 100 дан 48,2 ташкил қилади.

МДҲга аъзо мамлакатлар орасида Озарбайжон — 28, Россия — 53, Арманистон — 82, Қозоғистон 56, Тожикистон — 136, Қирғизистон — 150-ўринда қайд этилган.

Энг паст даромад солиғини Бруней (8%), Вануату (8,5%), Грузия (9,9%), Қатар (11,3%), Кувайт ва Македония (13%) тадбиркорлари тўлайди. Энг катта солиқ юки —Комор ороллари (219,6%), Аргентина (106%), Боливия ва Эритрея (83,7%), Экваториал Гвинея (79,4%), Палау (75,8%), Колумбия (71,9%) ва Афғонистон (71,4%)да.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019