Ўзбекистон Россияга саримсоқ экспорт қилиш ҳажмини 84 фоизга оширди

12:14 06 Август 2018 Иқтисодиёт
197 0
Иллюстратив фото

2018 йил январь-май ойларида Ўзбекистон Россияга 795,5 минг АҚШ долларилик 779 тонна саримсоқ экспорт қилди. Бу ҳақда “Экспортеры России” портали хабар бермоқда.

Манбада қайд қилинишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистон бу маҳсулот экспорт ҳажмини 84%га, қийматини эса 61%га оширган.

2018 йил январь-май ойларида Россияга саримсоқ пиёзни Хитой (77%) ва Миср (17%) мамлакатлари энг кўп миқдорда экспорт қилган.

Россияга саримсоқ импортининг 2 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар