Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

19:40 22 Февраль 2019 Ҳужжатлар
1192 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш даврида чақирув ёшидаги фуқароларга қулай шароитлар яратиш мақсадида:

1. Белгилансинки:

2019 йилдан бошлаб чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади;

муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, жорий йил чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

2. 2018 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари 2019 йилнинг март-апрель ойларида резервга бўшатилсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. В. Маҳмудов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти     Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2019 йил 22 февраль


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019