Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Россия Федерацияси тергов қўмитаси раиси билан учрашди

16:12 12 Март 2020 Жамият
102 0

Бугун Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси Раиси Александр Бастрикин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида делегация вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётганлиги таъкидланди.

Тарафлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик Дастури имзоланди.

Ушбу ҳужжатларнинг амалда татбиқ этилиши ҳуқуқий соҳада ахборот ва илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.

Россия делегациясининг ташрифи шаклланган сермаҳсул алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам эканлиги қайд этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019