Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ахлоқий-руҳий таъминот концепцияси тасдиқланди

19:57 17 Февраль 2019 Жамият
621 0

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларида ахлоқий-руҳий таъминот ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида қўшинларнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини юксалтириш, мамлакат тинчлиги ҳамда осойишталигини таъминлашга, ҳалол ҳарбий хизматчиларни тарбиялашга қаратилган Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ахлоқий-руҳий таъминот концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарор имзоланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу Концепция Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий ташкилоти фаолиятининг амалдаги қонунчилик ҳамда меъёрий-ҳуқуқий базаси асосида Қуролли Кучларнинг ҳарбий ҳаракатларини ахлоқий-руҳий таъминлаш соҳасидаги қарашлар, асосий тушунчалар, мақсад ва вазифалар, қонуният ҳамда тамойиллар, йўналишлар, шакл ва усуллар тизимини ўзида акс эттиради.

Концепцияда Марказий Осиё мамлакатларида инқирозли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ички сиёсий барқарорликка таҳдидлар, ахборот-коммуникация маконида Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, мустақиллигига, ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган ҳамда аҳолининг тинч ҳаётига таҳдид солувчи эҳтимолий мафкуравий ва психологик ҳаракатларга қарши курашиш йўллари келтириб ўтилган.

Ахлоқий-руҳий таъминот, бу — Қуролли Кучлар бошқарув органлари, қўмондонлар, штаблар, тарбиявий ҳамда мафкуравий ишлар органлари, бошқа бошқарув органлари ва мансабдор шахслар томонидан шахсий таркибнинг ҳар қандай вазиятларда қўйилган вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлайдиган юқори ахлоқий-руҳий ҳолати ва бошқа сифатларини шакллантириш, сақлаб туриш ҳамда тиклаш бўйича мақсадлари, вазифалари, жойи, вақти, кетма-кетлиги, жалб қилинадиган куч ва воситалари бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатлар мажмуидир.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019