Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон қўшма туристик турлар ўтказишни режалаштираяпти

16:11 22 Июнь 2018 Жамият
469 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон қўшма туристик турлар ўтказишни режалаштираяпти. Бу ҳақда Қирғизистон туризм департаменти мутахассиси Санжар Боркеев маълум қилди.

“Ҳукуматлараро даражада мазкур давлатларга улар комбинациялаштирилган турлар ғоясини кўриб чиқишлари учун хатлар жўнатилди. Бугун хусусий сайёҳлик компаниялари Қирғизистон фуқаролари учун Алмати, Бухоро, Самарқанд, Тошкентга саёҳатлар ташкил этиб беряпти, қўшма турлар эса Қозоғистон ва Ўзбекистонда давлат даражасида амалга оширилади”, - дейди у.

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидовнинг қайд этишича, Ўзбекистон учун туристик базани ривожлантириш стратегик жиҳатдан муҳим саналади ва шунинг учун ҳам Ўзбекистон томони қўшма комбинациялаштирилган турлар яратилишига тайёр.

Ўз навбатида, Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонда 60 кун мобайнида визасиз бўлиб туриши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 мартдан бошлаб Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳам визасиз режим жорий этилган бўлиб, бу борадаги визасиз борди-келди муддати 30 кун этиб белгиланганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019