Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида Япония билан ҳамкорлик қилади

15:21 27 Июнь 2018 Иқтисодиёт
385 0

Пойтахтимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ишчи гуруҳининг учинчи йиғилиши ҳамда ушбу тадбир доирасида В2В форматида кооперацион биржа бўлиб ўтди. Бу ҳақда мухбиримиз Дилшод Улуғмуродов хабар берди.

Йиғилишда томонлар аввалги йиллардаги ишчи гуруҳлар томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда келгусида қилиниши лозим бўлган ишларни муҳокама этишди.

Жумладан, истиқболда қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси ва уруғчилиги йўналишида табиатнинг ноқулай омиллари, турли касаллик ҳамда заракунандаларга бардошли, серҳосил навларни яратиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ресурстежамкор технологияларни амалиётга татбиқ этиш, чорвачиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш, мевани қайта ишлаш, сақлаш бўйича энг замонавий технологияларни тармоққа жалб этиш, кадрлар тайёрлаш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш каби қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Тадбир доирасида В2В доирасида ўтказилган кооперацион биржада Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO), Япониянинг “Nomura” илмий-тадқиқот инситути, “Kindos Co.Ltd”, “Kinosawa Co. Ltd”, “Fykadasyouten Co.Ltd”, “OYO Cоrporation”, “Hokkaido Intellekt Tank”, “Nissin” сингари компания ва корпорациялари билан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Инновацион ривожлантириш вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекозиқоқкатхолдинг” компанияси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти, “Ўзбекбалиқсаноат”, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлик қилиш юзасидан музокаралар ўтказишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар