Ўзбекистон Президентининг Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

22:28 19 Март 2019 Сиёсат
636 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 март куни бугун Президент ваколатларини зиммасидан соқит этиш тўғрисида эълон қилган Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев бир-бирларини самимий қутлаб, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг жадал ривожланиб, кўп қиррали сермаҳсул ҳамкорлик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидладилар.

Ўзбекистон Президенти узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон — Қозоғистон муносабатлари учун мустаҳкам пойдевор яратишга қардош Қозоғистоннинг Биринчи Президенти қўшган ҳиссани юксак баҳолади ва чуқур миннатдорлик билан қайд этди.

Мулоқотда Нурсултон Назарбоев раҳбарлигида замонавий бозор иқтисодиётига эга давлат барпо этилгани таъкидланди. Тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик таъминланди, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси мустаҳкамланди. Бугун Қозоғистон дунёнинг 50 ривожланган давлатлари сирасига киради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва Қозоғистон халқига хизмат қилиш йўлида муваффақиятлар тилади.

Томонлар давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланишига ишонч билдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019