Ўзбекистон Президентининг махсус вакили АҚШ элчиси билан учрашди

14:25 19 Июль 2018 Сиёсат
441 0
Фото: Sputnik

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, суҳбат чоғида Афғонистон бўйича халқаро конференция якунларига кўра, 2018 йил 27 мартда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.

Учрашувда Ўзбекистон – АҚШ кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019