“Ўзбекистон Президентининг Гужаратга ташрифи тарихий воқеа ва бу биз учун катта шарафдир”

12:19 18 Январь 2019 Сиёсат
403 0

Ҳар икки йилда бир бор ўтказиладиган “Жўшқин Гужарат” саммитидан иқтисодий ривожланиш борасидаги фаол ҳамкорлик кўзда тутилган. Тўққизинчи бор ташкил этилган форумнинг асосий меҳмони Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бўлиб турибди. Шунинг учун шаҳар аэропортидан бошлаб, марказий кўчаларда ана шу руҳни берувчи кўргазмали воситалар, тарғибот паннолари ўрнатилди.

Саммит Гандинагар шаҳридаги Маҳатма Мандир мажмуасида ўтказилади. Унда маҳаллий иштирокчилардан ташқари, Дания, ­Чехия, Мальта каби мамлакатларнинг бош вазирлари, умуман, юздан зиёд хорижий делегациялар қатнашади.

Ҳиндистон томонидан анжуманга жуда катта тайёргарлик кўрилди. Гужарат штати маъмурияти мутасаддилари бу жараённи қатъий назорат қилиб, ҳеч бир жиҳатни назардан қочирмасликка интилишди.

Вижай РУПАНИ, Гужарат штати маъмурияти раҳбари:

— Ўзбекистон — ишончли ҳамкоримиз. Президент ­Шавкат Мирзиёевнинг ­Гужаратга ташрифи тарихий воқеа ва биз учун бу катта шарафдир. Ҳар икки томоннинг ҳам ҳамкорликдаги салоҳияти юқори. Ўзбекистон ва ­Гужарат саноатнинг кўплаб соҳаларида, ёқилғи-газ, фармацевтика йўналишларида биргаликда ишлаши катта натижа беради, деб ҳисоблайман.

Ражкумар БЕНИВАЛ, Гужарат штати маъмуриятининг саноатни ривожлантириш бюроси бош менежери:

— Гужарат халқаро саммитида қатнашиш учун 30 мингдан зиёд меҳмонлар аккредитациядан ўтди. Бундан ташқари, саммитда 15 та мамлакат ҳамкор сифатида иштирок этади. Турли давлатлардан 115 та хорижий делегация ташриф буюриши кутиляпти. Улар сафида илк ­маротаба Ўзбекистон ҳам бор.

Ҳиндистон ва Ўзбекистон муносабатлари изчил ривожланиб бораётир. Хусусан, Гужарат штати билан ҳам ҳудудий ҳамкорлик бошланган. “В2В” форматидаги учрашувлар кўпайяпти. Инвестициялар жалб этиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Ўзбекистон Президентининг катта делегация билан Гужаратга ташриф буюриб, асосий меҳмон сифатида халқаро воқеликда иштирок этиши, ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинишидан жуда мамнунмиз.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ тайёрлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019