Ўзбекистон Президентининг Германияга ташрифи арафасида қандай форум бўлиб ўтади?

18:19 11 Январь 2019 Иқтисодиёт
532 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи арафасида 14 январь куни Берлинда ўзбек-немис бизнес-форуми, мезбон давлат компаниялари, ташкилотлари ва банк-молия институтлари ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Германия иқтисодиёти шарқий қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Унда ГФР иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлиги, ЕТТБ, ГФР савдо-саноат палатаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши мутасаддилари иштирок этиши кутиляпти.

Форумда Германиянинг “ThyssenKrupp”, “MAN”, “Knauf”, “Linde”, “Takraf”, “Deutsche Bahn”, “Siemens”, “CLAAS”, “Deutsche Lufthansa” каби 250 та машҳур компанияси вакиллари ҳам қатнашади.

Унда икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, Ўзбекистон ҳудудида нефть-кимё ва кимё саноати, соғлиқни сақлаш, агросаноат, машинасозлик, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда туризм каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинади. Якунда сармоявий ва савдо битимларини имзолаш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019