Ўзбекистон Президентининг Францияга расмий ташрифи якунланди

22:43 09 Октябр 2018 Сиёсат
1312 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Давлат раҳбарларининг Елисей саройида ўтган музокаралари ҳар томонлама самарали бўлди. Икки мамлакат учун манфаатли ва узоқ муддатли келишувларга эришилди.

Ҳукуматлараро ва идоралараро 10 та ҳужжат имзоланди.

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Париждан Тошкентга жўнаб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?