Ўзбекистон Президенти сентябрда Тожикистонга ташриф буюради

11:42 28 Август 2018 Сиёсат
481 0
Архив фото

Ўзбекистон Президети Шавкат Мирзиёев 27-28 сентябрь кунлари Тожикистонга ишчи ташриф билан боради. Президентимиз МДҲ давлат раҳбарларининг Душанбеда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади. Бу ҳақда “Азия-Плюс” манбаси хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари саммитда иштирок этиш билан биргаликда қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Маълумот учун, 2017 йил Сочида бўлиб ўтган саммитда МДҲга раислик қилиш ваколати Россиядан Тожикистонга ўтганди.

Душанбе саммитида 2019-2023 йилларда жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш бўйича давлатлараро дастур, ахборот технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланиши кутилаяпти.

Ушбу йиғилишда МДҲга раислик қилиш ваколати Тожикистонда Туркманистонга ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Молдова президенти Игорь Додон 2020 йилда МДҲ раислигини қабул қилиш истагида эканлигини билдирганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019