Ўзбекистон Президенти Россия, Ҳиндистон ва Хитой раҳбарлари билан учрашади

13:50 30 Май 2018 Сиёсат
1019 0
Фото: АР

Хитойнинг Циндао шаҳрида 9-10 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити майдонида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Россия, Хитой ва Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашади. Бу ҳақида кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳитов маълум қилди.

“ШҲТ доирасида давлат раҳбарлари билан белгиланган барча учрашувлар саммит майдонида бўлиб ўтади. Масалан, Россия президенти, Ҳиндистон раҳбари, шунингдек, жаноб Си Цзиньпин билан учрашув белгиланган”, деди у.

Циндаода қандайдир икки томонлама ҳужжатлар имзоланадими ёки йўқми қабилида берилган саволга вазир ўринбосари қатъийлик билан шундай жавоб берди:

“Ўзбекистон ШҲТ доирасида давлатлараро ҳужжат имзолашни назарда тутмаяпти, зеро, мазкур ташкилотдаги ўзаро алоқалар кўп томонлама ҳамкорликдир”.

У ШҲТ саммити доирасида қабул қилиниши кутилаётган қарийб 20 та ҳужжатнинг барчаси кўп томонлама ҳамкорликка йўналтирилганини билдириб ўтди. Бу борада асосий ҳужжат Циндао декларацияси бўлишини таъкидлади. Унда ШҲТга аъзо давлатларнинг минтақавий вазиятга оид охирги қарори мустаҳкамланиб қўйилади.

Мулоқотлар чоғида минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, меҳмонлар шарафсига тантанали кутиб олиш ва ўзига хос шоу ташкил этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019