Ўзбекистон Президенти 31 июль куни Беларусга расмий ташриф билан боради

11:05 25 Июль 2019 Сиёсат
252 0

Июль ойи охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга биринчи расмий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости мамлакатимизнинг Минскдаги элчиси Носиржон Юсуповга таянган ҳолда хабар берди.

Сафар 31 июль куни бошланади ва 1 августга қадар давом этади. Бу Ўзбекистон раҳбарининг Минскка биринчи расмий ташрифидир.

Таъкидланишича, Минскда ҳамкорликда амалга оширилган ишларнинг айрим якунлари таҳлил қилинади ва янги устувор лойиҳалар белгилаб олинади.

Сал олдин Лукашенко Мирзиёевни унга қулай вақтда кутаётгани ва “дўст ҳамда биродар“ сифатида қарши олишга тайёрлигини айтган эди.

Минскда 29-30 июль кунлари Беларусь ва Ўзбекистон минтақаларининг биринчи форуми бўлиб ўтади. Унда икки мамлакат ҳудудлари, вазирлик ва идоралари, парламентлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Минскка ташрифи олдидан Беларусда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади ҳамда буюк мутафаккир Алишер Навоий бюсти очилиш маросими бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019