“Ўзбекистон почтаси” АЖ ўз мижозларини фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди

13:27 16 Август 2019 Жамият
101 0

Иллюстратив фото

Унда шундай дейилган:“Сизга маълум қиламизки, айни пайтда, баъзи ижтимоий тармоқлар ва Телеграм мессенжерида Samsung Galaxy S10мобил телефонини ютиб олиш имконияти мавжудлиги борасида амалга оширилаётган акция ҳақида спам-хабар тарқатилмоқда. Совринни олиш учун фирибгарлар 18 000 сўм миқдоридаги етказиб бериш тўловини сўрамоқда.

Эътиборингиз учун, “Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳеч қандай промоакцияларни ўтказмаяпти ва тарқатилган маълумотлар ҳақиқатдан йироқ!

Ушбу фирибгарликдан эҳтиёт бўлишингизни, ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни, шу жумладан, пластик картангиз маълумотларини ҳеч кимга бермасликни, шунингдек, карталарга, Интернет-ҳамёнларга ёки бошқа йўл билан олдиндан тўловни ўтказмасликни сўраймиз!

Огоҳ бўлинг!” бўлинг дейилади “Ўзбекистон почтаси” АЖ маъмурияти хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019