Ўзбекистон пахта етиштиришни қисқартирди

16:08 19 Сентябр 2019 Жамият
563 0

Статистикага кўра, бу ҳажм ўтган йилга нисбатан учдан бир қисмга камайган.

Ўзбекистонда жорий йил 8 ойида ишлаб чиқарилган пахта 321 минг тоннани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Унга кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан ўттиз фоиз камдир.

2018 йил ноқулай об-ҳаво, жумладан, ёғингарчилик камлиги ва совуқ туфайли ғўза ўсиши 10-15, айрим жойларда 20-25 кунгача кечикиб кетганди.

Январь-август ойларида Ўзбекистондан пахта экспорти 30 фоиз ортган(232,5 млн. доллар). Шу давр ичида 1 млрд. доллардан зиёд тўқимачилик маҳсулотлари ҳам четга сотилган.

Бироқ 2025 йилга келиб Ўзбекистон пахта толаси экспортидан бутунлай воз кечиб, уни ички бозорда тўлиқ қайта ишлашни таъминлашни мақсад қилган. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси стратегик прогнозлаштириш департаменти бошлиғи Дилбар Муҳаммедова айтиб ўтган.

Ҳар йили мамлакатимиз қарийб 3,5 млн. тонна пахта хом ашёси ва 1-1,2 млн. тонна пахта толаси ишлаб чиқаради. Пахта толасининг қарийб 50 фоизи экспортга чиқарилади. Расмий статистикага кўра, Ўзбекистондан пахта экспорти 2017 йилда 25,2 фоиз(477 минг тоннагача) қисқариб, унинг экспорт тузилмасидаги улуши 3,4 фоизгача, ишлаб чиқариш эса 951,9 минг тонна(минус 8 фоиз)га камайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?