Ўзбекистон ОТМларидаги айрим йўналиш ва мутахассисликлар ёпилиши мумкин

18:31 07 Ноябрь 2019 Жамият
447 0

6 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида олий таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишдаги янгича тартиблар тўғрисида семинар ўтказилди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизмати хабар берди.​

Тадбирда Таълим сифатини назорат сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев 2018-2019 йиллар давомида ўтказилган олий таълим муассасалари (ОТМ) аттестация натижалари ҳақида маълумот берди.

Таълим инспекцияси томонидан 2018-2019 йиллар давомида

24 та олий таълим муассаса (ОТМ)лар аттестацияга жалб қилинган бўлиб, улардан 10 таси (41,7%) “Аттестациядан ўтди” деб эътироф этилган ва аккредитациялан. 13 таси (54,2%) эса “Аттестациядан шартли ўтди” деб эътироф этилиб, уларга камчиликларни бартараф этиш учун 1 йил муддат берилди. 1 та ОТМ (4,2%) “Аттестациядан ўтмади” деб эътироф этилган ва аккредитацияланмаган.

Ушбу натижа таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таҳлил қилинганда:

426 та таълим йўналишларидан 288 таси (67,6%) “Аттестациядан ўтди”, 138 та (32,4%) “Аттестациядан ўтмади”;

282 та магистратура мутахассисликларидан 242 таси (85,8%) “Аттестациядан ўтди”, 40 таси (14,2%) “Аттестациядан ўтмади”.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича 186 та ихтисосликдан 132 таси (71%) “Аттестациядан ўтмади”, 54 таси (29%) “Аттестациядан ўтмади”.

Таълим инспекцияси жорий йилнинг сентябрь ойида 22 та ОТМлари ва 5 та илмий тадқиқот муассасаларининг аттестациядан ўтмаган таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари ҳамда ихтисосликларни қайта аттестациядан ўтказди.

Қайта аттестация натижасига кўра:

40 та таълим йўналишларидан 17 та (42,5%) “Аттестациядан ўтмади” (ТАҚИ -1 та, ТДМРХОМ – 1 та, ТАТУ – 2 та, ЎзДК – 3 та ТКТИ – 1 та, ТДТУ – 2 та, ТерДУ – 2та, ГулДУ – 1 та, ЖизДПИ - 3 та, ТДАУ Нукус ф. – 1 та);

17 та магистратура мутахассисликларидан 4 таси (23,5%) “Аттестациядан ўтмади” (ТДТУ – 4 та);

60 та ихтисосликдан 19 та (31,7%) “Аттестациядан ўтмади”

(БухДУ-1, БухДТИ-1, ТДАУ-2, ТДТУ-9, ТИҚХММИ-1, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти-4, Умумий ва ноорганик кимё институти-1) деб хулоса қилинди ва қабул тўхталиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

7 июндаги 470-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан бундан буён “Шартли ўтди” деган тушунча бўлмайди, аттестациядан ўтмаган таълим йўналиши ёки мутахассислигига қабул тўхтатилади.

Илғор хорижий тажрибалар асосида олий таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди. Янги низомда ОТМларни аккредитациялаш 4 босқичда амалга оширилиши белгиланди: ўзини-ўзини баҳолаш (ички баҳолаш), мустақил экспертлар томонидан ташқи баҳолаш, хулосалар тайёрлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва уларни доимий мониторинг қилиб бориш. Бунда ОТМда таълим сифатини ўзини-ўзи баҳолаш механизми мавжудлиги ва унинг доимий равишда олиб борилиши аккредитацияланишнинг асосий шарти сифатида белгиланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019