Ўзбекистон ўтган ойда Украинадан камроқ шакар импорт қилди 

14:17 13 Июль 2018 Иқтисодиёт
222 0
Иллюстратив фото

Жорий йилнинг июнь ойида ҳам Украина шакарини энг кўп сотиб олган мамлакат Ўзбекистон бўлди. Бу ҳақда Украина миллий шакар ишлаб чиқариш ассоциацияси "Халқ сўзи Online”га маълум қилди.

Қайд қилинишича, июнь ойида Украина 67,6 минг тонна (май ойида 54 минг тонна) шакарни экспорт қилган. Бу май ойига нисбатан 25 фоизга кўпроқ дегани. Экспорт ҳажмининг бу қадар ошишига Ўзбекистон билан бирга Ливия мамлакатининг кўп миқдорда шакар сотиб олиши сабаб бўлган.

«Июнь ойида Украина шакарининг энг асосий импортчиси Ўзбекистон бўлди. Улар умумий экспорт қилинган шакарнинг 51 фоизини (34,5 минг тонна) сотиб олишди. Қолган импортчилардан Ливия 35 фоиз, Озарбойжон 5, Арманистон ва Грузия 3 фоиз шакарни импорт қилган», дейди ташкилот мутасаддиларидан бири Руслан Бутило.

Май ойида Украина 54 минг тонна шакар экспорт қилган бўлиб, уларнинг 72 фоизини (салкам 39 минг тонна) Ўзбекистон импорт қилганди. Июнга келиб бу кўрсаткич камайганини кўришимиз мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар