Ўзбекистон Оскар қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди​

14:31 30 Август 2019 Маданият
169 0

Йиғилишда Ўзбекистон Оскар қўмитаси Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон киноижодкорларидан аризалар қабул қилиш, фильмларнинг қайси жиҳатларига эътибор бериш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” хабар берди.

Маълумот учун, аризалар жорий йилнинг 27 августидан 12 сентябрига қадар Ўзбекистон Оскар қўмитасининг координацион марказида қабул қилинади.

Танловда фақатгина давомийлиги 40 дақиқадан кам бўлмаган ва асосий тили инглиз тили бўлмаган бадиий тўлиқ метражли фильмлар иштирок этиши мумкин.

Фильм кинотеатрларда прокатга чиқишидан олдин, уни телевиденияда ёки интернетда намойиш кинокомиссиясида қабул қилинади.

Иккинчи босқич – келиб тушган мурожатлар 13-14 сентябрь кунлари Қўмита томонидан кўриб чиқилади. 16 сентябрь куни АҚШ киноакадемияси мукофоти учун Ўзбекистон номидан илгари суриладиган фильм номи расман эълон қилинади.

Номзод фильм 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йил 30 сентябрига қадар камида 7 кун давомида кинотеатрларда намойиш қилинган бўлиши лозим.

92-Оскар мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 2020 йил 9 февралда Лос-Анжелес шахридаги  машҳур «Dolby» театрида бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019