Ўзбекистон Осиё чемпионатини 4та олтин медал билан биринчи ўринда якунлади

16:03 26 Апрель 2019 Спорт
573 0

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал жанглари давом этмоқда. Унда Ўзбекистоннинг финалдаги сўнгги вакили Баҳодир Жалолов олтин медал учун жанг қилди.

+91 кг вазнда рингга чиққан Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қамшибек Конкабаевни қарши жанг олиб бориб. Якунда ҳакамларнинг турлича қарорлари билан берган баҳоларига кўра, Баҳодир Жалолов очколар бўйича ғалаба қозонган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақадаги тўртинчи олтин медалига айланди.

Бунгача -49 кг вазнда Нодиржон Мирзааҳмедов ва -56 кг вазнда Миразизбек Мирзаҳалилов ҳиндистонлик рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионатидаги дастлабки икки олтин медални Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига келтирганди. Бобо Усмон Батуров эса япониялик рақибини енгган ва у келтирган олтин терма жамоага муддатидан олдин эркаклар ўртасидаги баҳсларда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиши учун етарли бўлганди.

Шундай қилиб Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг 4та олтин, 1та кумуш, ва 4та бронза медаллари билан якунлади. Жамоа эркаклар ўртасида кетма-кет иккинчи марта Осиёнинг биринчи рақамли терма жамоаси деган номни қўлга киритди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019