Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича ўтган йил кучли учталикка кирган эди. Бу йил-чи?

11:43 29 Май 2019 Иқтисодиёт
586 0

2018 йилда Ўзбекистон сархил ўрик экспорти бўйича дунёдаги етакчи уч мамлакат қаторидан ўрин олган эди. Аммо бу муваффақият вақтинчаликми?

Маълумки, ўтган йилда ўзбекистонлик боғбонлар ва трейдерлар 43 минг тонна янги узилган ўрикни экспортга йўналтиргани ҳолда нафақат Франция, Италия ва Грецияни етакчилар қаторидан сиқиб чиқарди, балки жаҳон бўйича нуфузли учини ўринни эгаллади. Бозор иштирокчиларининг айтишларича, 2018 йилда Ўзбекистондан сархил ўрик экспорти ҳатто 43 минг тоннадан зиёд бўлиб, реал ҳажми 47-50 минг тоннагача етган.

EastFruit экспертларининг фикрича, ўтган йилда Европада об-ҳавонинг ноқулай келиши, хусусан, баҳорги совуқ об-ҳаво туфайли у ердаги экспортчи давлатлар ҳосилнинг ярмидан айрилган. Жорий йилда эса кўҳна қитъада, аксинча, об-ҳаво жуда қулай бўлди ва ҳосил 12 фоизга ошиши кутилмоқда.

Ўз навбатида мутахассислар Ўзбекистон ўрик экспорти ҳажмини жорий йилда ҳам кўпайтириши эҳтимоли борлигини инкор этишаётгани йўқ. Қолаверса, Ўзбекистон 2018 йилда биринчи марта сархил ўрикни Европа Иттифоқига, тўғрироғи, Литвага ҳам чиқарган эди. Жорий йилда ушбу кўрсаткич яна ошиши мумкин.

Боз устига, ўзбек ўриклари май ойи бошидан сотувга чиқарилган ва нархи ҳам ҳамёнбоп. Бугунги кунда кўплаб экспортчилар Фарғона водийсидаги совитгичлардан ушбу мевани юклаб бериш билан бирга 70-95 центдан таклиф этяпти.

Дунё рейтинги етакчиларига келадиган бўлсак, улар ҳам экспорт ҳажмини оширган. Масалан, Испания 2018 йилда 109 минг тонна сархил ўрик сотиб, рекорд ўрнатган бўлса, Туркия ҳам бу борадаги рақамларни 70,7 минг тоннага етказиб, ўз натижасини янгилади.

Бу борада Афғонистонда ҳам улкан ўзгаришлар кузатилаётгани диққатга сазовор. Қўшни давлат ўтган йилда қарийб 7 минг тонна ўрик сотган. Асосий харидорлар Покистон, Ҳиндистон, Ироқ бўлган. Эътиборлиси, 25 тонна ўрик АҚШга ҳам етказиб берилган.

2018 йилда Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 9-, Тожикистон ва Қирғизистон мос равишда 16 ва 17-ўринларни олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019