Ўзбекистон олтин захиралари қанчага камайди?

17:57 14 Август 2019 Жамият
224 0

Ўзбекистон Марказий банки мамлакат олтин-валюта захирасининг янгиланган статистикаси эълон қилди. Бу ҳақда МБ хабар берди.

1 август ҳолатига кўра расмий захиралар 27,72 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, шундан 12,28 млрд. доллари чет эл валютасидаги захиралар ва 15,08 млрд. доллари олтиндир. Умумий захиралар ҳажми бир ой давомида деярли ўзгармади – 27,74 млрд. доллар.

Бироқ захиралардаги олтин ҳажмида кучли ўзгариш кузатилган. Агар июлда ушбу миқдор 11,3 млн. троя унциясини ташкил этган бўлса, августда бу 10,5 млн. троя унциясига тушди. 

Маълумот учун, троя унцияси банклар ва заргарлар томонидан қўлланиладиган оғирлик ўлчов бирлиги бўлиб, 31,1034768 граммга тенг. Шу асосда олтин захирасини тоннага ўгирсак, июлда 351 тонна, августда 326 тонна бўлди. 

Бундан олдин Spot Ўзбекистон олтиннинг бир қисмини хориж облигацияларига алмаштириши ҳақида  хабар берганди. Хусусан, МБ олтин улушини хориж облигациялари ҳисобига қисқартирган ҳолда захираларни диверсификация қиляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019