Ўзбекистон олий таълим муассасалари рейтинги эълон қилди: етакчи ва аутсайдерлар билан танишинг

15:37 07 Август 2019 Жамият
308 0

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан мамлакатимиз ОТМлар рейтинги эълон қилинди.

Инспекциядан маълум қилинишича, миллий рейтинг тизими ривожланган давлатлар тажрибалари асосида ва халқаро экспертлар гуруҳини жалб этиб қайта таҳлил қилинди. QS (Quacquarelli Symonds) ва THE (Times Higher Education World University Rankings) каби нуфузли рейтинг агентликларининг мутахассислари миллий рейтинг тизимини ижобий баҳолади.

Халқаро тажрибага мувофиқ такомиллаштирилган индикаторлар асосида жорий йилнинг февраль-июнь ойларида республиканинг 57 та олий таълим муассасаси (филиаллари билан бирга) фаолияти таҳлил қилинди ва 2019 йил 1 январь ҳолатига уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди:

Гуманитар ва иқтисодий соҳада Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети; Тошкент молия институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти етакчи ўринларни эгаллаган.

Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Нукус давлат педагогика институти кабилар эса сўнгги ўринларни эгаллади.

Шунингдек, ушбу соҳада Тошкент молия институти, Урганч давлат университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети аввалги йилга нисбатан юқори поғоналарга кўтарилган.

Техника ва қишлоқ хўжалиги соҳасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти, Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университети етакчи ўринларни эгаллади.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Андижон машинасозлик институти қуйи ўринларни эгаллади.

Ушбу соҳада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти фаол ҳаракат қилиб миллий рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек Тошкент давлат аграр университети 12 ўриндан 6 ўринга кўтарилди.

Тиббиёт соҳасида Тошкент стоматология институти, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти етакчи ўринларни эгаллади.

Самарқанд давлат тиббиёт институти,Андижон давлат тиббиёт институти эса сўнгги ўринларни эгаллади.

Мазкур соҳада Бухоро давлат тиббиёт институти ўтган йилги рейтингдаги 43-ўриндан юқорига кўтарилиб 16-ўринга чиқди.

Маданият, санъат ва спорт соҳасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Миллий рассомчилик ва дизайн институти етакчи ўринларни эгаллашди. Ушбу ОТМлар ўтган йили энг охирги 10 таликка тушган эди. Жорий рейтингда ушбу олий таълим муассасалари фаолиятида кескин ўзгариш рўй бериб мос равишда 24- ва 29-ўринларга чиқиб олишди.

Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети сўнгги ўринларни эгаллашди.

Умумий рейтингда Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти етакчи ўринларни эгаллашди.

Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Андижон машинасозлик институти, Нукус давлат педагогика институти сўнгги ўринларни эгалладилар.

Шу билан бирга, илмий салоҳияти бўйича Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Самарқанд давлат университети етакчи ўринларда;

Андижон машинасозлик институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Термиз давлат университети, Қўқон давлат педагогика институти сўнгги ўринларни эгаллади.

Дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи ОТМларда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олган профессор-ўқитувчиларнинг сони бўйича Тошкент ахборот технологиялар университети, Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон миллий университети, Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент молия институтлари етакчилик қилмоқдалар. 15 та ОТМда бундай профессор-ўқитувчилар мавжуд эмас.

Энг кўп хорижий профессор-ўқитувчилар Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент давлат шарқшунослик институтида фаолият олиб бормоқда.

Талабалар билими бўйича энг юқори натижаларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти, Навоий давлат кончилик институти, Тошкент давлат аграр университети, Урганч давлат университети эгаллади.

Энг паст натижаларни Андижон давлат тиббиёт институти, Жиззах давлат педагогика институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Нукус давлат педагогика институтлари кўрсатди.

Энг кўп иш берувчилар баҳосини тўплаган ОТМларга Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти, Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент давлат техника университети, Урганч давлат университети, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент молия институти киради.

Иш берувчилар томонидан @Битирувчиларнинг билим даражаси ва амалий кўникмаси”га 72 фоиз, “ОТМнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик даражаси”га 65 фоиз, “Битирувчиларнинг келгусида ўсиш имкониятлари”га 75 фоиз, “ОТМларнинг кадрлар тайёрлаш сифатига” 69 фоиз ижобий жавоб берилган. Шунингдек, 94 фоиз иш берувчилар келгусида миллий ОТМларимиз битирувчиларини ишга қабул қилишини билдирган.

Келгусида рейтинг натижаларини таҳлил қилиш асосида ОТМларни халқаро рейтингга киритиш бўйича “йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунда миллий рейтингда дастлабки 10 таликка кирган ОТМлар орасидан келгусида дунё рейтингига киритиш мумкин бўлган ОТМлар ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрланади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. Рейтинг натижалари асосида маҳаллий ОТМлардан 5 тасини QS, THE каби халқаро рейтинг агентликларининг рўйхатига киритиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш ҳақида ОЎМТВга таклиф берилади. Бу ўз ўрнида миллий ОТМларимизни дунё университетлари рейтингига чиқишига дастлабки қадам бўлиб хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019