Ўзбекистон охирги тўққиз ойда Тожикистонга 1,3 миллион АҚШ долларилик автомобиллар сотди

17:27 04 Июль 2018 Иқтисодиёт
354 0

GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ автомобиль компанияси ўтган йилнинг сентябридан бери Тожикистонга умумий қиймати 1,3 миллион долларлик автоуловларни экспорт қилди. Бу ҳақида Подробно.уз хабар берди.

Қайд этиш жоиз, GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида бу борадаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириш бўйича қатор ишлар олиб борилаяпти. Ўтган йили қўшни давлатда ташкил этилган Made in Uzbekistan кўргазмаси ҳамда ўзбек-тожик бизнес форумида автомобилларимиз илк бор намойиш этилганди. Ўз навбатида2017 йил сентябрь ойидан бошлаб Тожикистонда Ravon марказлаштирилган салони очилиб, у ерда Damas, Labo, Spark, Сobalt, Gentra, Nexia каби маркалар сотуви йўлга қўйилди.

Яқин ойларда эса Тожикистоннинг бошқа минтақаларида ҳам GM Uzbekistan автосалонлари очилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг дастлабки беш ойида Россияда Ravon бренди савдоси 40 фоиз ошган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар