Ўзбекистон одамлар яшаши учун қулай мамлакатлар ичида 53-ўринни эгаллади

16:39 04 Июнь 2018 Жамият
719 0

Ўзбекистон дунё мамлакатлари ичида одамлар яшаши учун қулай ҳудудлар ичида 53-ўринни эгаллади. Мазкур тадқиқот якунлари ҳақида Vivid Maps интернет манбаси хабар берди.

Маълумотларни олишда Американинг Maxnet( замонавий одам учун қулай атроф муҳит энтропиясини моделлаштириш бўйича) илмий тизими олимлари таҳлилларидан фойдаланилди.

У аҳоли турар жойларининг ҳозирги кундаги жойлашувига асосланади.

Тадқиқот учун 10 мингдан 100 минг кишигача яшайдиган шаҳарлар танлаб олинди ва атроф муҳитни потенциал мос келадиган тақсимланишини моделлаштириш учун 19 та биоиқлим ўзгаришидан фойдаланилди.

Шу асосда қилинган хулосаларга кўра, биринчи ўрин Бразилияга насиб этди. АҚШ, Хитой, Россия, Австралия кейинги ўринлардан жой олди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019