Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий базасида рақамли банк атамаси пайдо бўлди

12:22 02 Август 2018 Жамият
996 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг “Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва кўшимча киритиш ҳақида”ги қарори асосида қонунчиликка рақамли банк атамаси киритилди.

Унга кўра, рақамли банк – инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда(касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси. Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банк ички тартиб қодиларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Рақамли банкни рўйхатга олиш тартиби анъанавий банкларники каби бўлади.

Мазкур тизим мижозларга масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш, вақт, масофа ва ортиқча сарф-харажатларни тежаш имконини беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019