“Ўзбекистон нони — дунёнинг саккизинчи мўъжизаси”

18:46 25 Июнь 2018 Жамият
922 0
Фото: yandex.com

Ўзбекистон нонига дунёнинг саккизинчи мўжизаси сифатида қаралиши керак.

“Tastingtable” нашри муҳаррири Тодд Колеман ўзининг Tasting Table сайтида шу мазмундаги суратли мақола жойлаштирди.

Унинг ёзишича, ўзбек нони маҳаллий халқ ҳаётини, унинг қадриятларини акс эттиради. Ранг-баранг ва мураккаб нақшлар эса нонни янада бетакрор қилади. Нон ўзбекистонликларнинг кундалик ҳаётини ажралмас қисмига айланган.

“Менинг дўстим, Ўзбекистонда яшовчи Олег Золотихнинг айтишича, Ўзбекистонда 1000 дан ортиқ нон тури бор. Ўзбекистонга ташриф буюрсангиз, бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз”, — деб ёзади Колеман.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар