Ўзбекистон National Geographic Traveler Awards 2019  танловида "Йил кашфиёти" бўлиши мумкин. Овоз беринг 

01:02 31 Август 2019 Жамият
122 0

 Арманистон, Тайван, Уммон, Руминия ҳамда Ўзбекистон National Geographic Traveler Awards 2019  танловининг «Йил кашфиёти» номинациясида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. National Geographic   журналининг Россиядаги версиясига кўра, жорий йилда энг яхшилар 24 номинация бўйича сараланмоқда. Мазкур мукофотни қўлга киритиш халқаро туризм оламида жуда катта нуфузга эга. «Йил кашфиёти» номинациясида Ўзбекистон ҳозирча 22 фоиз овоз олиб, 43 фоиз овозга эга Арманистондан кейин иккинчи ўринда келмоқда, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Учинчи ўринда 17 фоиз овоз билан Руминия мамлакати қайд этилган. Тўртинчи ва бешинчи поғоналарни 9 фоиз овоз билан Тайван ҳамда Уммон эгалламоқда. Таъкидлаш жоизки, National Geographic Traveler Awards 2019  нинг ўтган йилги танловида Ўзбекистон «Гастрономик туризм» йўналишида ғолиб сифатида эътироф этилган эди. Бу йилги овоз бериш жараёни 12 октябрга қадар давом этади. Ўзбекистон туризмининг жаҳон саҳнида юксалишига ўз ҳиссангизни қўшинг ва унинг «Йил кашфиёти» номинациясида ғолиб бўлиши учун қуйидаги ҳавола орқали овоз беринг.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019