Ўзбекистон мусулмонлари идораси: ижтимоий тармоқлардаги сохта хабарларга ишонманг!

18:39 26 Март 2019 Жамият
500 0

Иллюстратив фото

2019 йил 25 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий иш қоғози нусхасига ёзилган ва бир нечта шахслар тўғрисида маълумотлар келтирилган ҳужжат сохта ва қалбакидир.

Бу каби асоссиз уйдирма хабарларни тарқатишдан мақсад Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ижобий ўзгаришларни ёмонлаб кўрсатиш ҳамда мўмин-мусулмонлар орасига ишончсизлик уруғини сочишдан ўзга нарса эмас.

Инсон дунёга муккасидан кетиб, охиратини унутиб, ҳар қандай қабиҳ ишга қўл урмаслиги керак. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки оёғи қўзғалмай туриб, Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади”, деганлар. Яна бир ҳадисда “Ким бизни алдаса, биздан эмас”, дейилган.

Азиз юртдошлар, ҳар бир мўмин-мусулмон киши бундай ёлғон-яшиқларга, миш-миш гапларга учмаслиги, фитналардан огоҳ бўлиши даркор. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Мўмин киши зийрак, ҳушёр ва оқил бўлади”, деган ҳадислари моҳиятини чуқур тушунишимиз лозим.

Баъзи бир ҳасадгўй кимсалар халқимиз орасида норозилик кайфиятини уйғотиш мақсадида, фитна чиқариш илинжида турли уйдирмаларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишдан тап тортишмаяпти. Буларга алданиб қолмаслигимиз керак. Шундай ёлғон хабарларни тайёрлаш ва тарқатиш қонун билан тақиқланади, Ислом динида эса қаттиқ қораланади.

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019