Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида сайёҳлик фирмаси иш бошлади

14:11 04 Июль 2018 Жамият
715 0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Muslim-tour сайёҳлик фирмаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Бундай фаолият олиб бориш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг лицензияси қўлга киритилди. У кириш, чиқиш ва ички туризм йўналишларида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Muslim-tour сайёҳлик фирмаси республикадаги қадамжо, зиёратгоҳ ва табаррук масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва мусулмон дунёсидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади, дейилади манба хабарида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019