Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари ишончли ҳаракат қилмоқда

11:06 08 Август 2019 Жамият
118 0

Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида ўтказилаётган “Содиқ дўст” мусобақасида иштирок этаётган ҳамюртларимиз 300 метрли тўсиқли йўлакдан ўтиш шартида учинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Жазоир, Россия Федерациясининг аёллар ва ДОСААФ жамоалари ўртасида кечган мусобақа муросасиз курашларга бой бўлди. Унда Россия Федерацияси биринчи, Қозоғистон жамоаси иккинчи ўринни банд этди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи босқичи, яъни Дог биатлон (якка тартибдаги пойга) шарти бўйича ҳам ўзбекистонлик кинологлар ўз маҳоратини намойиш этиб, 3-ўринни қўлга киритган эди.

Ҳали олдинда Ҳимоя хизмати (шартли қоидабузарни ушлаш), қуроллардан нишонни мўлжалга олиш шартлари турипти.

* * *

Хабарингиз бор, “Эльбрус ҳалқаси” мусобақаси Россия Федерациясининг Кабардин Болқория Республикасида бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон ва Марокко қироллиги жамолари иштирок этаётир. Покистон ва Арманистон жамоалари эса кузатувчи давлатлар сифатида иштирок этяпти.

Вакилларимиз отиш тайёргарлиги бўйича ишончли ҳаракат қилиб, учинчи ўринни қўлга киритди. Россия Федерацияси биринчи, Қозоғистон эса иккинчи ўринни банд этиб турибди. Кеча юртдошларимиз тоғ йўлаги тўсиқлари шартида ҳам учинчи ўринни эгаллаган эди.

Жамоадошларимизга кейинги босқичларда омад тилаймиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019