Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги учун Ми-35М вертолётлари келтирилди

22:55 13 Февраль 2020 Жамият
434 0

Фото: Telegram / Новости Ташкентского Неба

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ихтиёрига тўртта Ми-35М вертолёти етказиб берилди. Айни вақтда вертолётлар Тошкент халқаро аэропортида. Хабар қилинишича, Россия томони умумий ҳисобда 12 та жанговар ва транспорт вертолётлари етказиши лозим.

Ми-35М вертолётлари душманнинг зирҳли техникасини йўқ қилиш ва қуруқликдаги қўшинларни ҳаводан қўллаб-қувватлаш хусусиятига эга. У замонавий қурол-яроққа эга бўлиб, ҳар қандай об-ҳаво шароитида уча олади.

Ми-35М одамларни ташиш учун ҳам мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, биринчи тўртта вертолёт 2019 йил тўртинчи чорагида етказиб берилганди.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?