Ўзбекистон мудофаа вазирига матбуот котиб тайинланди

17:48 11 Октябр 2019 Жамият
255 0

Подполковник Зулфиқоров Баҳром Билолидинович мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Баҳром Зулфиқоров 1980 йилда Андижон вилоятининг Бўз туманида туғилган. 2001 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини имтиёзли диплом билан, 2008 йилда эса Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган.

Бунга қадар Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, мудофаа вазирининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи саналади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019