Ўзбекистон Мозори-Шарифда йирик индустриал парк қуради

19:04 10 Июль 2018 Сиёсат
454 0
Фото: wikiway.com

2018 йилнинг 8-9 июль кунлари Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси Кобул шаҳрида Афғонистон Ҳукумати Ижрочи Раиси Абдулла Абдулла, Хавфсизлик кенгаши раҳбари Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббани, Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай ва бошқа нуфузли жамоатчилик ва сиёсат арбоблари билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ўзаро мулоқотлар чоғида Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрида умумий майдони 10 минг гектарга тенг бўлган индустриал парк қуриш бўйича келишувга эришилган.

Tolo News’нинг хабар беришича, Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарасига яқин бўлган ҳудудда умумий майдони уч минг гектарлик эркин иқтисодий зона ҳам барпо этилади.

Ўзбекистон томони Мозори-Шарифдан мамлакат ғарбидаги энг йирик шаҳар Ҳиротга қадар темир йўл қуриш билан шуғулланмоқчи эканлигини ҳам тасдиқлади. Бу борадаги битим ўтган йил декабрь ойида икки давлат ўртасида имзоланган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар