Ўзбекистон Монголиядан гўшт сотиб олади. Бу нимага ёрдам беради?

15:39 26 Июль 2019 Иқтисодиёт
383 0

Монголия Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат лойиҳасида Монголия Республикасида ишлаб чиқарилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларини сифати ҳамда унинг нархи Ўзбекистон учун мақбуллиги эътироф этилган. Ўз навбатида Монголияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қуруқ ва ҳўл мевалар, мева шарбатлари ҳамда бошқа маҳсулотларга эҳтиёж катта эканлиги аниқлангани таъкидланган.

Бинобарин, икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун ҳаво кўприги ва бошқа транспорт йўлларини ташкил этиш, маҳсулотлар импорт-экспортини йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда.

Монголиядан гўшт импорт қилишдан кўзланган мақсад мамлакат аҳолисини гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни янада яхшилаш, ички бозорларда маҳсулотлар нархини барқарорлигини сақлаш ҳамда халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлашдир.

Монголия Республикасидан олиб келинадиган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳисобидан Давлат захираларини бошқариш қўмитаси давлат захираси учун қабул қилади, республика бюджет ташкилотлари, ижтимоий соҳа ва махсус объектларнинг эҳтиёжи таъминланади.

Агар мазкур лойиҳа жорий этилса, у ҳолда Монголия Республикасидан импорт қилинадиган гўшт ва гўшт маҳсулотларига 10 фоиздан юқори бўлмаган устама белгилашга рухсат этилади. Импорт ҳажми ошкор этилмаган.

Монголия билан иш олиб борадиган импортчи ва экспортчиларга эса қатор имтиёзлар берилади. Хусусан, 2019 йил 1 августдан бошлаб икки йил муддатда Монголия Республикасига маҳсулотларни экспорт қилиш ҳамда импорт учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши кўзда тутиляпти.

Ҳужжат лойиҳасида Монголияга қуруқ мева ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилувчи, у ердан гўшт импорт қилувчи компаниялари рўйхати кўрсатиб ўтилган. Улар Brand Investment Group Agro МЧЖ, Tashkent Trade Center МЧЖ ҚК ва Baraka Holding МЧЖ ҚХдир.

Мазкур ҳужжат билан тўлиқ танишиб, таклиф ва тавсиялар киритиш муддати 7 августга қадар белгиланган.

Монголияда қарийб 30 млн. та қўй бор. Бу Янги Зеландияникидан ҳам кўп. Бироқ ушбу мамлакат яқин-яқингача умумий гўшт маҳсулотларининг бир қисмини экспорт қилишнинг уддасидан чиқди.

Сўнгги йилларда ушбу давлат нафақат қўй, балки от ва мол гўшти етказиб беришни ҳам фаол йўлга қўйди. 2017 йилда Монголия 2601 тонна қўй ва эчки сутини сотган. Бу 2016 йилга нисбатан 11 баробар кўпдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019