Ўзбекистон миллий жамоасининг Эронга қарши ўртоқлик ўйини санаси ўзгарди

21:58 17 Сентябр 2020 Спорт
264 0

«Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи кейинги йилга қолдирилганига қарамай, мазкур босқич учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб боради.

Шу сабабли, Миллий жамоамиз октябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Ушбу йиғин доирасида аввал хабар берганимиздек иккита халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

Дастлаб Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги миллий жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Ушбу ўйин Эрон Ислом Республикаси футбол федерациясининг илтимосига биноан бир кун кейинга яъни 8 октябрга кўчирилди. Мазкур беллашув «Пахтакор» стадионида соат 18.00да бошланади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БАА вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади», – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?