Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўтказади

16:15 27 Август 2019 Спорт
1167 0

Ўзбекистон терма жамоаси 9 сентябрь куни Ироқ миллий термасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Хабарингиз бор, сентябрь ойида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади. Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади.

Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Шунингдек, 10 сентябрь куни ҳам ЖЧ-2022 саралаш учрашувлари ўтказилади. Тақвимга кўра эса Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-турда дам олади. ФИФА кунидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси 9 сентябрь куни Ироқ миллий термасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйин Иордания пойтахти Амман шаҳрида ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?