Ўзбекистон миллий терма жамоаси “China Cup 2019”да Уругвайга йирик ҳисобда ютқазди

18:39 22 Март 2019 Спорт
799 0

Фото: tribuna.uz

Хитойнинг Наннинг шаҳрида “China Cup 2019” халқаро мусобақаси давом этмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримфиналда Уругвайга қарши ўйнади ва 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Санжар Қувватов қўриқлаган дарвозага голларни уругвайлик футболчилар Перейро ва Стуани (2 та) киритди. Бу ҳақда tribuna.uz хабар берди.

Дастлабки яримфинал баҳсида мусобақа мезбони Хитой миллий жамоаси Таиландга қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида енгилган эди.

Энди Уругвай миллий жамоаси финалда Таиланд билан беллашади. Ўзбекистон эса 3-ўрин учун Хитойга қарши ўйнайди. Ҳар иккала баҳс 25 март куни бўлиб ўтади.

“China Cup 2019, 1/2 финал.

22 март, Наннинг, Guanxi Sports Centre стадиони.

Уругвай — Ўзбекистон 3:0

Голлар: Перейро (5), Стуани (24, 82).

Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия).

Уругвай: Муслера, Касерес, Годин (Коатес 64), Хименес, Лаксальт (Гонсалес 61), Нандес (Родригес 77), Весино, Бентанкур, Лодейро (Сараччи 61), Стуани, Перейро.

Ўзбекистон: Қувватов, Сайфиев, Исмоилов, Кримец, Ҳошимов, Аҳмедов, Шукуров, Сидиқов (Алибоев 72), Машарипов, Ҳамдамов (Мирзаев 64), Шомуродов (Бикмаев 64).

Огоҳлантиришлар: Ҳошимов (59), Машарипов (79), Хименес (85). 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019