Ўзбекистон Миллий кино фонди веб-сайти ҳамда Миллий фильмлар веб-портали яратилади

14:03 28 Октябр 2019 Маданият
124 0

Ҳукумат қарори  билан 2019–2021 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Дастур миллий веб-ресурслар сонини ўсиши, уларни Интернет тармоғида илгари суриш ва оммалаштириш учун шароит яратиш каби қатор масалаларни назарда тутади.

Дастурга мувофиқ, мактабларда “Информатика” фани дастури ва ўқитиш методологияси илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кино фонди веб-сайти ҳамда Миллий фильмлар веб-портали яратилади.

Дастурга кўра, “Википедия” интернет энциклопедиясига Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари ва спорт ташкилотлари фаолияти тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади.

Интернет тармоғининг UZ доменида фойдали таълимий-маърифий ва мавзули веб-ресурсларни яратувчи муаллифлар ва дастурчиларни рағбатлантириш мақсадида болалар ва ўсмирлар учун яратилган интернет-лойиҳалар республика танлови ўтказилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019